Линклар

logo-print

АҚШ қўмондонлиги Бағдодда суннийлар яшовчи минтақани шиалар мавзеларидан ажратиш мақсадида 5 километрлик девор қураётганини маълум қилди.


АҚШ ҳарбийларининг айтишича, бу девор мазҳаблараро зўравонликларни бартараф этишга қаратилган янги стратегиянинг бир бўлагидир. Аъзамия атрофида қурилажак деворда ўрнатиладиган постларни Ироқ ҳукумати кучлари назорат қилади. АҚШ ва Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдод бўйлаб кўплаб назорат пунктлари ўрнатган. Бироқ бу АҚШ ҳарбийларининг қўшни минтақаларни девор билан ажратишга қаратилган илк лойиҳасидир.
XS
SM
MD
LG