Линклар

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гэйтс АҚШ ҳарбийларининг Ироқ урушидаги иштироки тугалланмас жараён эмаслигини таъкидлади.


АҚШ расмийси Бағдоднинг хавфсизлик чоралари кучайтирилган “яшил зона”сида Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди. Бундан аввал эса Р.Гэйтс генераллар ҳамроҳлигида Ироқнинг Фаллужа шаҳрига бориб, бу ердаги вазият билан танишди. Куни-кеча АҚШ Сенатида кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар етакчиси Гарри Рид Ироқдаги уруш “бой берилди”, деб баёнот берганди.
XS
SM
MD
LG