Линклар

Юзига ниқоб тутган қуролли шахслар Американинг Ғазодаги хусусий мактабига ҳужум қилди.


Улар мактаб биносига отган граната портлагани оқибатида моддий зарар кўрилди, аммо ҳеч ким яраланмади. Мактаб директори Ребхи Салимнинг айтишича, ҳужумчилар мактаб қўриқчисининг қўлини боғлаб, компьютерлар, принтер, факс ва барча электрон асбобларни олиб кетган.
“Улар жуда кўп миқдорда ёнилғи олиб келди ва хоналардаги мебелларга сепиб, ўт қўйди. Кейин улар асосий идорага катта бомба ўрнатиб портлатди. Кучли портлаш оқибатида асосий идорамиз бутунлай вайрон бўлди”, – деди мактаб директори.
Шунингдек, Исроил ҳарбийлари Ғарбий соҳилдаги қишлоқда ўтказган рейд давомида бир фаластинлик отиб ўлдирилди. Исроил армияси жангарилар қидирилаётган пайтда аскарларга ҳужум уюштирилганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG