Линклар

Франциянинг мамлакат ташқарисида яшаётган қарийб бир миллион фуқароси 21 апрель куни президент сайловининг биринчи босқичида овоз бера бошлади.


Францияда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 44,5 миллион фуқаро эса 22 апрель куни президент Жак Ширак ўрни учун сиёсий кураш олиб бораётган 12 номзоддан бири учун овоз беради. Сўров натижаларига кўра, президентликка номзод ўнг марказчи Николас Саркози ва социалист Сеголин Руаял сайловчиларнинг энг кўп овозини олиб, 6 май кунги иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG