Линклар

Толиблар гаровга олинган икки француз ҳаётини сақлаб қолиш учун Франция ва Афғонистон ҳукуматига бир ҳафта муҳлат белгилади.


Жангариларнинг Интернетда эълон қилинган баёнотида Франциядан Афғонистондаги барча ҳарбийларини олиб чиқиш, Кобул ҳукуматидан эса қамоқда сақланаётган барча толибларни озод қилиш талаб этилган. Франция Кобул атрофига 1100 аскардан иборат ҳарбий куч жойлаштирган. Маълумотларга кўра, ҳозир толиблар талаби ўрганилмоқда. Март ойида гаровдаги италиялик журналистни жангариларига алмашиш муваффақиятсиз бўлганидан сўнг Афғонистон президенти Ҳомид Карзай асирлар алмашилмаслиги ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG