Линклар

Бағдоддан 24 километр жануби-ғарбда АҚШ ҳарбийлари патрули олдида йўл четида ўрнатилган бомба портлатилиши оқибатида америкалик бир аскар ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.


Дивания вилоятида эса польшалик аскарлар тунги патруль назоратини амалга ошираётган пайтда портлаш рўй бериб, бир ҳарбий қурбон бўлди. Шунингдек, Бағдоднинг Садр шаҳарчасида кичик автобусда қолдириб кетилган бомба портлагани оқибатида камида уч одам ўлди. Киркук шаҳрида эса қуролланган шахслар бир курд оиласига ҳужум қилиб, оила бошлиғи, рафиқаси ва икки қизини ўлдирди.
XS
SM
MD
LG