Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Янукович муросага эришиб, сиёсий бўҳронга барҳам бериш мумкинлиги ҳақида баёнот берганига қарамай, 21 апрель куни Киевда ҳукумат ва мухолифатнинг минглаб тарафдори намойиш ўтказди.


Куни-кеча В.Юшченко депутатлар парламент бошқаруви ҳақидаги қонунга киритилган тузатишлар ва янги тартибларга амал қилса, парламентни тарқатиб юбориш фармонини бекор қилиши мумкинлигини айтганди.
“Мен шуни қатъий таъкидламоқчиманки, агар қисқа вақт ичида сиёсий муроса пакети ишлаб чиқилса, фармонимни бекор қилишга тайёрман”, - деганди президент.
В.Янукович муроса қилинадиган масалаларни келаси ҳафталар ичида президент билан муҳокама қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG