Линклар

21 апрель куни Украина президенти Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Янукович муросага эришиб, сиёсий бўҳронга барҳам бериш мумкинлиги ҳақида баёнот бергандан кейин Киевда осойишталик ҳукм сурмоқда.


Киевда президент ва бош вазир тарафдорлари бир неча кундан буён норозилик намойиши ўтказаëтган эди. Украина бош вазири В.Янукович тарафдорларидан бири “Озодлик” мухбири билан суҳбатда мамлакатда юзага келган вазиятдан норозилигини билдирди.
“Мен полизимни қаровсиз қолдирдим. Ортиқ чидай олмайман. Улар одамларни уч йилдан бери ташвиқот қилаëтган эди. Нима кераги бор бизга ҳар қандай сайловнинг? Юшченко сайлов адолатли ўтганини тан олган эди. Нега энди бугунги келиб сайлов адолатли ўтмаган, деб ҳисоблаяпти? Президент бу парламентни ëқтирмаса, уни тарқатиб юбориши керакми? Бу адолатдан эмас-ку. Биз унинг эртакларини ҳар куни эшитавериб тўйиб кетдик. Шунинг учун биз бу ерда турибмиз”, - деди намойишчилардан бири.
Куни-кеча В.Юшченко депутатлар парламент бошқаруви ҳақидаги қонунга киритилган тузатишлар ва янги тартибларга амал қилса, парламентни тарқатиб юбориш фармонини бекор қилиши мумкинлигини айтганди. В.Янукович эса муроса қилинадиган масалаларни келаси ҳафталар ичида президент билан муҳокама қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG