Линклар

Ироқ суннийларининг Анбар вилоятидаги етакчилари Фалужжа шаҳри кенгаши раиси Абдул Амир ал-Жумайлий ўлдириб кетилганини қаттиқ қоралади.


“Ал-Қоида” танқидчиси бўлган Жумайлий 21 апрель куни ўз уйи олдида отиб кетилган эди. Анбар вилояти ҳокими Сами Рашид ва ҳокимлар кенгаши раиси Абдулсалом Абдуллоҳ эълон қилган қўшма баëнотда бу қотиллик Ироқнинг барча фуқароларига қарши қилинган жиноят экани айтилади. АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонларидан бири генерал-майор Уолтер Гаскин Жумайлий ўз ҳаётини Фалужжада умид ва барқарорлик қуришга бағишлаганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Бағдод жануби-ғарбида иккита машина портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани, 30га яқин одам яралангани, яқин атрофдаги уйлар зарар кўргани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG