Линклар

logo-print

Францияда бўлиб ўтаётган президент сайловида сайловчиларнинг муайян қисми овоз бериб бўлди.


Франция фуқароларининг 44,5 миллиони овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, улар президент Жак Ширак ўрни учун сиёсий кураш олиб бораётган 12 номзоддан бирини мамлакатнинг янги раҳбари сифатида танлаши лозим. Сўров натижаларига кўра, президентликка номзод ўнг марказчи Николя Саркози ва социалист Сеголен Руаял сайловчиларнинг энг кўп овозини олиб, 6 май кунги иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиши кутилмоқда. Шунингдек, марказчи Франсуа Байру ва ўнгчилар номзоди Жан Мари Ле Пэннинг ҳам кейинги босқичга ўтиши тахмин қилинмоқда. С.Руаял сайлов участкасидан чиққач, бу тадбирнинг муҳимлиги ҳақида гапириб: “Бу Франция учун тарихий кун. Менимча, французлар бу сайловнинг муҳимлигини доимо тушуниб келган. Мен ҳам ҳиссиëтларимни улар билан ўртоқлашаман”, - деди.
XS
SM
MD
LG