Линклар

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг 23 апрел куни Брюссел бошланадиган икки кунлик йиғилишида Иттифоқнинг янги Марказий Осиё стратегияси лойиҳаси муҳокама этилади.


Мазкур стратегия ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Германия етакчилигида ишлаб чиқилган. Европа Иттифоқининг энергия манбасини кўпайтиришни мақсад қилган ушбу стратегияни Иттифоққа аъзо 27 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлаш истагини билдирган.
Европа Комиссияси матбуот вакили Кристина Хохман Озодлик радиосига берган интервьюсида музокара чоғида Европа Иттифоқининг янги Марказий Осиё Стратегияси тавсилотлари муҳокама қилинишини айтди: “Душанба кунги йиғилишда аъзо давлатлар ЕИнинг Марказий Осиё янги стратегияси лойиҳаси бўйича дастлабки муҳокама, биринчи давра муҳокамаларни бошлайдилар. Мазкур ҳужжат июн ойигача қабул қилинишига умид қиламиз”, – деди Кристина Хохман.
ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Брюссел учрашувида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Эроннинг ядровий дастури масаласини ҳам муҳокама қиладилар.
25 апрел куни эса Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана Эроннинг ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний билан музокара ўтказади.
XS
SM
MD
LG