Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши резолюция қабул қилди.


Люксембургда учрашаётган вазирлар БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтган ойда Эронга нисбатан қабул қилган резолюцияга мувофиқ бир неча шахс ва ташкилотни қора рўйхатга киритишга қарор қилди. Шунингдек, ЕИ расмийлари БМТ резолюциясида қайд этилган Эронга қурол етказиб беришни тақиқлаш бандини ҳам маъқуллади. Бироқ вазирлар учрашувидан бир неча соат аввал Еврокомиссия ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднер расмий Теҳрон билан музокаралар давом эттирилишини таъкидлади.
“Амалий жиҳатдан Эрон билан музокараларни давом эттириш жуда муҳимдир. Эрон жамиятининг прагматик қатламига ҳамкорлик қўлини узатиш ҳам муҳим, деб ҳисоблайман”, - деди Бенита Ферреро Валднер.
ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича бош мутассадиси Ҳавьер Солана 25 апрель куни Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний билан Туркияда учрашади.
XS
SM
MD
LG