Линклар

Францияда ўтказилган президент сайловининг биринчи босқичида ғалаба қозонган ўнг марказчи Николя Саркози ва унинг асосий сиёсий рақиби социалист Сеголен Руаял сайловнинг 6 майга белгиланган иккинчи босқичига тайёргарликни бошлади.


Н.Саркози тайёргарликни мамлакат шарқидаги Дижон шаҳрида сайловчилар билан учрашувдан бошлаши кутилмоқда. С.Руаял эса Валенс шаҳрида сайловчилар билан учрашмоқда. 22 апрель кунги сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг тахминан 84 фоизи қатнашди. Собиқ ички ишлар вазири Н.Саркози сайловчиларнинг қарийб 30 фоиз овозини олиб, биринчи ўринни эгаллади. 53 ёшли С.Руаял эса бу босқичда салкам 26 фоиз овоз олди. Агар иккинчи босқичида С.Руаял ғалабага эришса, Франция тарихида биринчи марта мамлакатни аёл президент бошқаради.
XS
SM
MD
LG