Линклар

Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий 25 апрель куни Эронга боришни режалаштирмоқда.


“Форс” ахборот агентлигининг Ироқнинг Теҳрондаги элчихонасига таянган ҳолда маълум қилишича, Ҳ.Зебарий ўз сафари чоғида Эрондан Ироқ хавфсизлиги масалаларига бағишлаб Шарм аш-Шайхда уюштирилаётган халқаро анжуманга ўз вакилларини юборишни сўрайди. Анжуман 1-4 май кунлари ўтказилади. Унда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси ҳамда Сурия ва Туркия расмийлари иштирок этади. АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ҳам Эронни бу анжуманда иштирок этишга чақирди. “Financial Times” нашрига берган интервьюсида К.Райс Теҳрон расмийлари иштирокисиз бу анжуман “самарасиз бўлиши”ни айтган.
XS
SM
MD
LG