Линклар

logo-print

Россия президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Элла Памфилова яқинда ўтказилган мухолифат намойишлари чоғида милиция томонидан куч ишлатилишига норозилик билдириб, Россия ички ишлар вазири Рашид Нургалиевни истеъфога чиқаришга чақирди.


“Коммерсант” нашрига интервью берган Э.Памфилованинг билдиришича, ўтган ҳафтада Москва ва Санкт-Петербург шаҳридаги мухолифат намойишлари чоғида милиция намойиш иштирокчиларини калтаклаган ва ноқонуний тарзда ҳибсга олган. 24 апрель куни Давлат Думасида милициянинг бу ҳаракатларини ўрганиш мақсадида махсус комиссия иш бошлайди.
XS
SM
MD
LG