Линклар

logo-print

АҚШ мудофаа вазири Робер Гейтс Оқ уйнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режасини муҳокама этиш мақсадида Москвага келди.


Куннинг биринчи ярмида у россиялик ҳамкасби Анатолий Сердюков билан учрашди. Учрашув чоғида А.Сердюков “Вашингтоннинг бу режаси минтақа ва жаҳон барқарорлигига жиддий хавф солиши”ни билдирди. Шунингдек, Р.Гейтснинг Россия президенти Владимир Путин, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Сергей Иванов ва бошқа расмийлар билан учрашуви режалаштирилган. Р.Гейтсга ҳамроҳлик қилаётган расмийларнинг айтишича, агар Россия мудофаа тизими борасида ўз фикрини ўзгартирса, Вашингтон Москвага қурилажак тизимга оид технология ва маълумотларни тақдим этиши мумкин. Бу масала 26 апрель куни Норвегия пойтахти Ослода НАТО ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида ҳам муҳокама этилиши кутиляпти. Айни пайтда АҚШнинг Ракета ҳужумидан мудофаа агентлиги директори генерал Генри Оберинг Прагада Чехия раҳбарияти билан шу масалада музокаралар ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG