Линклар

Еврокомиссиянинг ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднер Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан инсон ҳуқуқлари масаласида музокаралар олиб боришга билдирган иштиёқини олқишлади.


Бироқ Ўзбекистоннинг бу қарори унга қарши жорий этилган санкцияларга таъсир этмаслигини маълум қилди. Айни пайтда кўпгина инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ЕИдан Марказий Осиё давлатларига оид янги стратегияда инсон ҳуқуқлари бирламчи масалалардан бири бўлиши кераклигини таъкидлаб, расмий Тошкентга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилмасликка чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG