Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Қамоқхона Г.Тўраевани фаолиятидан пушаймон қилдиряпти


24 апрель куни Андижон вилояти жиноят ишлари судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраева устидан ҳукм ўқилиши кутилмоқда. Прокурорлар унга 8 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраяпти.

Г.Тўраеванинг эри Фарид Янгилдиннинг билдиришича, ҳуқуқ ҳимоячисига Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 139 (туҳмат қилиш) ва 244-1-моддалари (жамоат тартибига таҳдид солувчи адабиётлар тайёрлаш ва тарқатиш) бўйича айблов илгари суриляпти. Суд 18 апрелдан буён давом этмоқда ва жараён Ўзбекистон телевидениеси томонидан тасвирга олинаётир.

Ф.Янгилдин турмуш ўртоғини қамоққа олингандан уч ой ўтиб суд залида қўлига кишан солинган ҳолатда кўргани, у жуда тушкун кайфиятда экани, судда прокурор ҳамда терговчиларга жовдираб, қилган ишидан пушаймон бўлганини айтганини билдирди.

Г.Тўраева Андижон воқеаларида отиб ўлдирилганлар сони ҳақида дунë ахборот воситаларига маълумот бергандан сўнг анча танилиб кетганди.

У шу йилнинг 14 январь куни Бишкекдан қайтаëтганида сумкасидан шоир Рауф Парфининг “Иймон асири”, шоир ва сиëсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Валфажр” ҳамда “Йўлнома” китоблари чиққанидан сўнг қамоққа олинган.

Халқаро ташкилотлар Г.Тўраева 2005 йил 13 май Андижон исëни пайтида ҳукумат томонидан отиб ўлдирилган қурбонлар ҳақида малумлот бергани учун тазйиқларга дучор бўлаётганини айтмоқда.

Г.Тўраева 2005 йил 13 май воқеаларидан бир кун ўтиб, Андижондаги 15 мактабда тўпланган ўликлар сони 500 тадан ошиқ экани ҳақида “Озодлик” мухбирига ҳам маълумот берган эди.

Г.Тўраеванинг тўрт фарзанди бўлиб, улардан энг кичиги саккиз ойликдир.
XS
SM
MD
LG