Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ раҳбари Жорж Буш билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича юзма-юз музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди.


Эрон раҳбарининг баёноти давлатга қарашли "Al-Alam” интернет сайтида эълон қилинди. Аҳмадийнажод Жорж Буш билан оммавий ахборот воситалари вакиллари хозирлигида музокара ўтказиш истагини билдирган. Оқ Уй Миллий хавфсизлик кенгашининг матбуот вакили Гордон Жондроу агар Теҳрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабини бажарса, АҚШ Эрон билан музокара олиб боришга тайёр эканини айтди.
XS
SM
MD
LG