Линклар

АҚШ Конгрессидаги Демократик партия аъзолари Ироқ уруши борасида президент Жорж Буш сиёсатига қарши чиқмоқда.


Конгресснинг иккала палатасини назорат қилаётган Демократик партия раҳбарлари Ироқдан дастлабки АҚШ қўшинларини 1 октябргача олиб чиқиш ва бу жараённи мартгача тугатиш ишларини молиялаштиришни назарда тутган қонун лойиҳаси хусусида келишувга эришдилар. Бу масала шу ҳафтада Конгрессда овозга қўйилиши кутилмоқда.
Президент Буш эса мазкур қонун лойиҳасига вето қўйишга таҳдид қилган. Буш душанба куни мухбирларга бундай деди: “Мен қўшинларни олиб чиқиш муддатини суний равишда белгилашни хатолик деб биламан. Сунъий равишда муддат белгилаш мақсадга мувофиқ эмас...“.
XS
SM
MD
LG