Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифати раҳбари, собиқ Бош вазир Феликс Қулов икки нафар сафдоши ҳибсга олинганини айтди.


Бишкек яқинидаги туғилиб ўсган Байтик қишлоғида уюштирган матбуот анжуманида Қулов ҳукумат расмийларини Омурбек Субаналиев ва Омурбек Абдирахмановлар қўйиб юборишга чақирди: “Ҳукумат расмийлари вазмин бўлишлари керак. Бундай эйфория вазиятида улар бошқа аҳмоқлик қилмасликлари керак. Субаналиев, Абдурахманов ва бошқа одамлар зудлик билан қўйиб юборилиши керак. Нормал, маданий йўлдан бориш керак. Намойиш ташкилотчилари ва қатнашчиларига қарши жиноий иш очишга асос йўқ”.
Айни пайтда, мухолифатдаги депутат Тимур Сариев Бош вазир Алмаз Атамбаев билан учрашиб, мухолифат тарафдорларини таъқиб қилмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG