Линклар

Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг Москвага икки кунлик сафари 24 апрел куни тугайди.


Ташрифининг биринчи кунида Бердимуҳамедов Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб икки томонлама алоқалар масаласини муҳокама қилди. Музокара чоғида Путин Каспий денгизи қирғоғи бўйлаб қурилган янги газ қувури кунига беш миллион куб метр туркман газини экспорт қилаётганини, бу соҳадаги ҳамкорлик кенгайтирилиши мумкинлигини айтди. Россия Туркманистон нефти ва газининг асосий харидори ҳисобланади. Туркманистон ўз газини Россиянинг “Газпром” ширкатига қарашли қувурлар орқали Европага экспорт қилмоқда.
XS
SM
MD
LG