Линклар

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг 23 апрел куни Брюсселда бошланган икки кунлик йиғилишида Иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича биринчи марта ишлаб чиқилган стратегияси лойиҳаси муҳокама этилди.


Ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Уолтер Штанмайер музокарадан сўнг янги стратегия муҳокамаси ҳақида журналистларга: “Бугун биз Европа Иттифоқининг Марказий Осиё стратегияси бўйича дастлабки муҳокамани ўтказдик. Мақсад ушбу ҳужжатни ЕИ раҳбарларининг июн ойидаги саммитида тасдиқлашга тайёрлаш эди. Бугун биз стратегиянинг энг асосий йўналишларини муҳокама қилдик. Келаси ҳафталар ичида биз мазкур ҳужжатга қўшимчалар киритишимиз мумкин“, – деди Германия Ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG