Линклар

“Хамас” партиясининг қуролли қаноти Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қабул қилинган битим ниҳоясига етганини маълум қилди.


“Хамас” вакилларининг билдиришича, ўз мустақиллигининг 59 йиллигини нишонлаётган Исроилга қарата фаластинликлар ўнлаб ракета ва снаряд отган. Исроил расмийлари жангарилар уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида Исроил фуқароларидан ҳеч ким тан жароҳати олмаганини маълум қилди. Икки давлат ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимнинг бузилишига фаластинлик тўққиз киши, жумладан, икки ўсмирнинг Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилиши сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG