Линклар

logo-print

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Оқ уйнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режасини муҳокама этиш мақсадида Польша пойтахти Варшавага келди.


АҚШ ҳукумати “номақбул давлат”ларнинг ракета ҳужумидан ҳимоя тариқасида Польша ва Чехияда мудофаа тизими қуриш режасини эълон қилган эди. Ҳозирча АҚШ ва Польша ҳукумати бу борада музокараларнинг бошланиш санасини белгилаганича йўқ. Польшага келишдан аввал АҚШ мудофаа вазири Москвада бўлди. Бу ерда Р.Гейтс Россия ҳукуматининг Марказий Европадаги мудофаа тизими борасидаги фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Бироқ учрашувларнинг самарасиз якунлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG