Линклар

logo-print

Ироқ ҳарбийлари кийимида бўлган шахсларнинг Бақуба шаҳри яқинидаги қишлоққа ҳужум қилиши оқибатида олти киши нобуд бўлди.


Бақуба полициясининг билдиришича, ҳужумда 70га яқин қуролланган шахс иштирок этган. Дажла вилояти маркази бўлган Бақуба шаҳри сўнгги пайтларда суннийлар ва шиалар ўртасидаги жанг майдонига айланиб бормоқда. 23 апрель куни Бақуба яқинида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида ўн полициячи ва америкалик тўққиз ҳарбий ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG