Линклар

logo-print

Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон ўзи етакчилик қилаётган партиядан президентликка номзод ташқи ишлар вазири Абдулла Гул бўлишини маълум қилди.


Кузатувчилар фикрича, А.Гул сайловда ғалаба қозониши муқаррардир, чунки Эрдўғон ва Гул раҳбарлигидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси аъзолари Туркия парламентида кўпчиликни ташкил этади. 27 мартдан парламент янги президентни сайлаш учун овоз бериш жараёнини бошлайди. Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Туркия президентлигига ўз номзодини қўйиши кутилаётган эди. Бироқ Эрдўғоннинг диний қарашлари кучли бўлгани учун Туркиянинг дунёвий давлат бўлиши тарафдорлари президентликка унинг номзоди қўйилишига қаршилик қилди. Туркияда давлат раҳбари бир маротаба етти йиллик муддатга сайланади. Амалдаги президент Аҳмад Нажот Сезернинг президентлик ваколати май ойида тугайди.
XS
SM
MD
LG