Линклар

logo-print

Россия халқи мамлакатнинг биринчи президенти Борис Ельцин билан видолашмоқда.


Мотам маросими сешанба ва чоршанба кунлари Москвадаги “Халоскор Исо” черковида бўлиб ўтади. Б.Ельцин тобути шу черковга қўйилди. 25 апрель куни эса Б.Ельцин “Новодевичье” қабристонида дафн этилади. Бу кун Россияда мотам куни, деб эълон қилинди. Шунингдек, мотам муносабати билан Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисда 25 апрелга режалаштирган нутқини 26 апрелга қолдирди. Б.Ельцин вафотига муносабат билдирган АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон у Совет Иттифоқи парчалангандан кейин юзага келган оғир даврда Россияни бошқарган “жасоратли давлат раҳбари” эканини айтди. В.Путин ҳам куни-кеча қилган чиқишида Б.Ельцин даврида “янги демократик Россия туғилди”, деган фикрларни билдирди.
“Бутун бошли янги даврни бошлаб берган инсон ҳаётдан кетди. Эркин, янги, демократик ҳамда ҳокимият чиндан ҳам халқники бўлган давлат - Россия таваллуд топди. Россия биринчи президентининг қудрати унинг ғоялари мамлакат фуқаролари томонидан оммавий тарзда қўллаб-қувватланишида бўлган”, - деди В.Путин.
Оқ уй маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Б.Ельцинни дафн қилиш маросимида АҚШ собиқ президентлари катта Жорж Буш ва Билл Клинтон иштирок этади.
XS
SM
MD
LG