Линклар

Демократик партиядан АҚШ Конгресси аъзоси Деннис Кучиних Вице президент Дик Чейнига ишончсизлик билдириш ҳаракатини бошлади.


АҚШ президенти лавозими учун 2008 йилда ўтказиладиган сайловда Демократик партия номзоди бўлишга ҳаракат қилаётган Деннис Кучинихнинг вакилига кўра, Чейни Ироқ урушини оқлаш мақсадида оммавий қирғин қуроллари ҳақидаги разведка маълумотларини бўрттириб кўрсатган. Кучинихнинг ҳужжатларида Эрон АҚШ хавфсизлигига чиндан ҳам таҳдид солмаётганига қарамай, Чейни Эронга қарши ҳужум қилишга таҳдид қилгани билдирилган. Конгресс аъзоларининг аксари Дик Чейнига ишончсизлик билдириш ташаббусини қўллаб-қувватламаслиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG