Линклар

Туркия Бош вазири Ражап Тайип Эрдўғон Ташқи ишлар вазири Абдулла Гулни ҳокимият тепасидаги ўз партиясининг президентликка номзоди қилиб кўрсатди.


“Қизғин мубохасалардан сўнг ўн биринчи президентлик лавозими учун номзод аниқланди. У мазкур ҳаракатни режалаган ва тузганлардан бири биродарим Абдулла Гул”, – деди Бош вазир Эрдўғон.
Ўз навбатида Абдулла Гул: “Агар президент этиб сайлансам, президент Туркия бирлигининг рамзи экани қайд этилган мамлакат конституцияга мувофиқ иш кўраман”, – дея баёнот берди.
Абдулла Гулнинг президент лавозимини эгаллаши шубҳасиз экани айтилмоқда. Чунки Гул ва Эрдўғоннинг “Адолат ва тараққиёт” партияси аъзолари 550 ўринли Туркия парламентда кўпчиликни ташкил этади. 27 апрел куни Туркия президенти Аҳмад Наждат Сезер ўрнига етти йиллик муддатга янги президентини сайлаш учун парламент аъзолари тўрт босқичда овоз берадилар.
XS
SM
MD
LG