Линклар

Эрон ва Европа Иттифоқи расмийлари 25 апрел куни Эроннинг ядровий дастури борасидаги сўзлашувларни давом эттиради.


Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана ва Эроннинг Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний ўртасидаги учрашув Туркия пойтахти Анқарада бўлади. Европа Иттифоқи, АҚШ ва БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳрон расмийларидан уранни бойитиш ишларини тўхтатишни талаб қилиб келмоқда. Бироқ музокара бошланишидан олдин Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG