Линклар

23 апрел куни юрак ҳуружидан вафот этган 76 ёшли Россия собиқ президенти Борис Ельцин чоршанба куни Москвада дафн қилинади.


Россия Федерациясининг биринчи президенти Ельциннинг вафоти муносабати билан 25 апрел – Россияда миллий мотам куни, деб эълон қилинган. Ельцинни дафн қилиш маросимида АҚШ собиқ президентлари Бил Клинтон ва Жорж Буш ҳамда собиқ Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачёв ҳам қатнашади. Борис Ельцин Россиянинг таниқли давлат арбоблари дафн қилинган Новодевичье қабристонига кўмилади.
XS
SM
MD
LG