Линклар

logo-print

Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Соланадан “янги таклифлар”ни кутаётганини маълум қилди.


Бу икки расмий ўртасида Эроннинг ядровий дастури борасидаги музокаралар Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилмоқда.
“Жаноб Солана билан телефон мулоқотлар чоғида у менга бир қанча таклифлари борлигини ошкор қилди. Биласиз, мазкур масалани ҳал этишда биз ҳар доим аниқ ва ҳалол музокараларни қўллаб-қувватлаганмиз. Бироқ қарши томон бу масалага қўшимча шартлар қўшди ва бу музокараларга тўсиқ бўлди”, - деди Али Ларижоний.
Ҳ.Солананинг матбуот котиби эса айни пайтда халқаро ҳамжамиятнинг Эронга нисбатан муносабати ўзгармаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG