Линклар

БМТнинг Ироққа кўмак бериш миссияси мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилганига қарамай, Бағдодда мазҳаблараро зўравонликлар кўлами кенглигича қолаётганини маълум қилди.


Миссиянинг уч ойда бир маротаба эълон қилинадиган ҳисоботида Бағдодда содир этилган қотилликлар ва жангарилар томонидан амалга оширилган ҳужумлар қайд этилган. Миссиянинг маълум қилишича, Ироқ ҳукумати БМТ миссиясини ҳалок бўлганлар сонини ошириб кўрсатишда айблаб, расмий статистикага оид маълумотларни бермай қўйган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бағдоддаги тиббиёт институти томонидан тўпланадиган нобуд бўлганларга оид статистик маълумотлар БМТ миссиясининг янги ҳисоботига киритилмаган. Чунки Ироқ ҳукумати бу рақамларни БМТ миссиясига ошкор қилмасликка қарор қилди”, - деди БМТ миссияси вакили ва Ироқ ҳукуматини аниқ рақамларни ошкор этишга чақирди.
Шунингдек, ҳисоботда Ироқда яшаш шароити тобора оғирлашаётгани, ишсизлик 60 фоизга чиқиб кетгани ва 54 фоиз ироқлик кунига бир доллардан кам бўлган пулга кун кечираётгани ҳақида айтилган.
XS
SM
MD
LG