Линклар

Қирғизистонга келган БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича олий комиссари Луиз Арбур мамлакатнинг суд тизими аҳволи борасида ташвиш билдирди.


“Фикримча, Қирғизистондаги тергов жараёни ишончли, профессионал ва мустақил суд томонидан кўриб чиқилиши шарт”, - деди Луиз Арбур.
Қирғизистондан сўнг Луиз Арбур Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистонга боради, аммо Ўзбекистонни четлаб ўтади. Луиз Арбур сафар санаси борасида Ўзбекистон раҳбарияти билан келишиш имкони бўлмаганини маълум қилди.
“Биз минтақадаги беш давлат билан боғландик. Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати биз билан боғланиб, сафар учун биз таклиф қилган саналар расмий Тошкентга қулай эмаслигини маълум қилди. Кейинчалик эса ўзаро бирор бир муддатга келишиб олишнинг иложи бўлмади”, - деди Луиз Арбур.
XS
SM
MD
LG