Линклар

Бишкекда 30га яқин ҳуқуқ ҳимоячилари ва ёшлар фаоллари ҳибсга олинган мухолифат вакиллари озод этилишини талаби билан норозилик намойиши ўтказди.


Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги Қорабура туманида ҳам ҳибсга олинган мухолифат етакчиси Умурбек Сувоналиевнинг 300га яқин тарафдори намойишга чиқди. Ўтган ҳафтада мухолифатнинг президент истеъфоси ва сиёсий ислоҳотлар талаби билан ўтказган намойишлари ҳукумат кучлари томонидан тарқатиб юборилгандан сўнг намойишнинг айрим иштирокчилари, жумладан, таниқли мухолифатчилар ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG