Линклар

АҚШ Эрон курашчилари 2008 йилда Пекинда бўладиган Олимпиада мусобақаларига Америкада тайёргарлик кўришни таклиф қилди.


Давлат департаменти матбуот вакили Том Кейси эронликлар бу таклифга ҳозирча жавоб бермаганини айтди. Унга кўра, таклифдан мақсад Эрон ва америкаликлар бир-бирларини тушунишларига ёрдам беришдан иборат. АҚШнинг Олимпиада қўмитаси эронлик курашчилар Пекин олимпиадасига Америкада тайёргарлик кўришлари борасида Теҳрон билан музокара ўтказишда Давлат департаменти билан бирга ишлаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG