Линклар

logo-print

Халқаро Олимпиада қўмитаси 2010 йилдан бошлаб Ёшлар Олимпиада ўйинлари ўтказилишини эълон қилди.


Қўмитанинг Пекиндаги йиғилишидан кейин эълон қилинган баёнотда, Ёшлар Олимпиада мусобақасини уюштиришдан мақсад 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларни спорт ўйинларига кўпроқ жалб қилишдан иборат экани билдирилган. Халқаро Олимпиада қўмитаси президенти Жак Рог Ёшларнинг қишки олимпиада ўйинларида тахминан минг нафар, ёзги олимпиада ўйинларида эса уч мингга яқин ўсмир иштирок этиши режаланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG