Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлат элчилари ва дипломатларидан иборат делегация Белградга сафар қилиб Сербия раҳбарлари билан учрашади.


Музокара чоғида мамлакатнинг Косова вилояти келажаги масаласи муҳокама этилади. Косовани мустақил давлат, деб эълон қилиш ҳақидаги таклиф борасида қарор қабул қилишдан аввал БМТ делегацияси масалани атрофлича ўрганмоқда. Сербия Косовани мустақил давлат, деб эълон қилинишига қарши чиқмоқда. Белграддан кейин Хавфсизлик кенгаши делегацияси Косовага боради.
XS
SM
MD
LG