Линклар

АҚШ парламентининг Намояндалар палатаси АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш вақтини белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.


Президент Жорж Буш мазкур қонун лойиҳасига вето қўйиши ҳақида огоҳлантирган бўлишига қарамай, Намояндалар палатаси аъзолари бажарилиши мажбурий бўлмаган ушбу ҳужжатни 25 апрел куни қабул қилдилар. Мазкур қонун лойиҳасида АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш ишлари жорий йил октябр ойида бошланиши ва олти ой ичида ниҳоясига етиши назарда тутилган. Энди бу ҳужжат Сенатда муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG