Линклар

logo-print

Эрон ва Европа Иттифоқи икки ҳафта ичида Эроннинг ядровий дастури борасида яна музокара ўтказишни режаламоқда.


Эроннинг Бош музокарачиси Али Ларижоний Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана билан Туркия пойтахти Анқарада 25 апрел куни сўзлашув ўтказганидан кейин шуни маълум қилди. Ларижоний ва Солана икки босқич музокара давомида олдинга силжиш бўлганини эътироф қилдилар. 26 апрел куни музокара натижалари ҳақида матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда. Эрон ўзининг ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаганини таъкидлаб, Европа Иттифоқи, АҚШ ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги талабини бажаришдан бош тортиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG