Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин парламентнинг ялпи йиғилишидаги анъанавий йиллик мурожаатида “Европада оддий қуролли кучлар тўғрисида”ги шартномани бажаришга мораторий эълон қилди.


Бу шартномани имзолаган давлатлар Европада ўз қўшинлари сонини оширмаслик мажбуриятини олган. Россия раҳбари НАТОнинг бу ҳужжатга қўшилган айрим давлатлари ҳали ҳам уни ратификация қилмаганини билдирди.
“НАТОга янги аъзо Словакия ва Болтиқбўйи мамлакатлари, альянс билан келишиб олганимизга қарамай, мазкур шартномага умуман қўшилмаган. Бу, ўз навбатида, бизга олдиндан айтиб бўлмайдиган жиддий хавф солмоқда. НАТОга аъзо барча давлатлар бу шартномани ратификация қилмагунча, унинг Россия томонидан бажарилишига мораторий эълон қилишни мақсадга мувофиқ ҳисоблайман”, - деди Россия раҳбари.
НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер В.Путиннинг бу қарори юзасидан расмий Москвадан тушунтириш сўради. НАТОга аъзо давлатлар агар Россия шартномага биноан ўз қўшинларини Грузия ва Молдовадан олиб чиқса, 1999 йилда ўзгартишлар киритилган ҳужжатни ратификация қилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG