Линклар

logo-print

Украина бош вазири Виктор Янукович президент Виктор Юшченконинг парламент сайловини июнь ойида ўтказиш тўғрисидаги янги қарорини рад этди.


Украина парламенти ҳам президент қарорини рад этувчи резолюция қабул қилди. Куни-кеча Украина президенти “сайловни имкон қадар тез ўтказиш, Украинадаги муаммоларга демократик ва сиёсий ечим топиш мақсадида” 27 майга белгиланган парламент сайловини 24 июнга кечиктирган эди. Президент қарори эълон қилингандан сўнг В.Янукович Ўзбекистонга қилаётган сафарини муддатидан аввал тугатди ва Киевга жўнаб кетди.
XS
SM
MD
LG