Линклар

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Марказий Европада қурилажак ракета ҳужумидан мудофаа тизими Россияга стратегик таҳдид солиши борасида Москва билдирган ташвишни рад этди.


Ослода НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви олдидан чиқиш қилган К.Райснинг билдиришича, АҚШ мазкур масала борасида Россия билан музокаралар ўтказишга тайёр. Ослодаги йиғилишда АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Чехия ва Польша ҳудудларига жойлаштириш масаласи муҳокама этилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG