Линклар

logo-print

Ироқда Курдистон демократик партияси биносига икки худкушнинг ҳужум қилиши оқибатида уч киши нобуд бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.


Жорий ҳафтанинг душанба куни ҳам Курдистон демократик партиясининг Мосулдаги биноси яқинида кўпорувчилик ҳаракати амалга оширилган эди. Шунингдек, Бағдод шимолида худкуш Ироқ ҳарбийлари назорат пункти ёнида ўзини портлатиб юборгани натижасида камида етти киши ўлди. Бағдоднинг Жадирия туманида ҳам қўпорувчилик ҳаракати оқибатида олти киши қурбон бўлди, 15дан ортиқ фуқаро жароҳатланди. АҚШ қўмондонлигининг билдиришича, Бағдод шимолида “Ал-Қоида” жангариларига қарши ҳаводан берилган зарба оқибатида икки аёл ва икки вояга етмаган бола нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG