Линклар

Эстония пойтахти Таллинда Иккинчи жаҳон урушида немис фашистларига қарши курашда халок бўлган Совет армияси аскарлари хотираси учун бунёд этилган ҳайкалининг шаҳар марказидан қабристонга кўчирилишига қарши намойиш уюштирилди.


Тадбир давомида зўравонлик содир бўлди. Шундан кейин аламонни тарқатиш учун Эстония полицияси кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. 100дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди. Тўқнашув пайтида бир неча намойишчи ва полиция ходимларига енгил тан жароҳати етди. Эстония расмийларининг ҳайкални кўчириш ҳақидаги қарори мамлакатда яшаётган руслар ва Россия ҳукуматининг ғазабини қўзғади.
XS
SM
MD
LG