Линклар

26 апрел куни “Чернобил” атом станциясида фожиа юз берганига 21 йил тўлди.


Беларус мухолифати фаолларига асосланиб Ройтер ахборот агентлигининг хабар қилишича, сана муносабати билан уюштирилган юриш қатнашчиларини Беларус милицияси ходимлари калтаклаб, бир неча фаолини ҳибсга олган. Беларус мухолифатининг ушбу иддаоси мустақил манъбалар томонидан ҳозирча тасдиқлангани йўқ. Айни пайтда, Беларус ҳукумати Европа Иттифоқига мамлакатда ўз идорасини очишга рухсат берди. Минск расмийлари бу масалани икки йилдан бери пайсалга солиб келаётган эди. Беларус президенти Александр Лукашенко Европа Иттифоқидан бунга ижобий жавоб кутаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG