Линклар

АҚШнинг "Baker Hughes” ширкати Қорачиғаноқ нефт хавзасини ўзлаштириш ҳақидаги шартномани имзолаш учун Қозоғистон расмийсига пора берганликда айбдор, деб топилди.


АҚШ Адлия вазирлиги расмийларига кўра, "Baker Hughes” ширкати берган пора 11 миллион долларни ташкил этади. Нефт ширкати АҚШ қонунига зид равишда “ўртакаш” шахсга икки йил давомида тўрт миллион 100 минг доллар пора тўланганини тан олди. Прокурорлар пора олган шахс Қозоғистон ҳукумати амалдори эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG