Линклар

logo-print

Франция президенти лавозимига асосий даъвогар бўлган Николя Саркози агар президент этиб сайланса, Франция қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш масаласини кўришини айтди.


Пайшанба куни Франция телевидениесига берган интервьюсида Саркози француз қўшинларининг Афғонистонда узоқ муддат қолиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас, деди. Франциянинг бир минг 100 нафар аскари Афғонистондаги НАТО кучлари сафида хизмат қилмоқда. 6 май куни Францияда ўтказиладиган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Саркозининг рақиби социалист Сеголин Руаял бўлади.
XS
SM
MD
LG