Линклар

АҚШ президенти Жорж Бушнинг матбуот вакили октябр ойидан бошлаб Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқишни назарда тутган қонун лойиҳасига президент вето қўйиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.


Оқ Уй матбуот вакили Дана Перино Намояндалар палатаси ва Сенат аъзолари томонидан шу ҳафтада мақулланган қонун лойиҳасини қоралади. АҚШ президенти ветосини бекор қилиш учун Конгресс аъзоларининг камида учдан икки қисми унга қарши овоз бериши керак. Бироқ Демократик партия аъзолари Конгрессда бунча овоз тўплашнинг уддасидан чиқа олмаслиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG